Ўзбекистон | 19:28 / 03.03.2021
2596
1 дақиқада ўқилади

Стандартлар институти: Стандартлар энди жамоатчилик муҳокамасидан ўтади

Стандартлаштириш соҳаси фаолиятини халқаро талабларга уйғунлаштириш ва стандартларни қабул қилиш тизимини янгича замонавий усулларга трансформация қилиш жараёни амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда, «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти расмий веб-сайтида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни жамоатчилик билан муҳокамадан ўтказиш портали 1 февралдан синов тариқасида ишга туширилди.

Эндиликда, манфаатдор томонлар (вазирлик, идора, уюшма ва бошқалар), тармоқлардаги миллий техник қўмиталар томонидан ишлаб чиқилган ёки ўзгартириш киритиладиган давлат стандартлари лойиҳалари ҳамда республикамизда амалга киритиладиган халқаро ва хорижий давлатларнинг миллий стандартлари мазкур портал орқали жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.  

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар! Қабул қилинаётган стандартларга бефарқ бўлманг, ўз фикрингизни билдиринг. Сизнинг фикрингиз биз учун жуда муҳим!

Батафсил маълумотни Стандартлар институтининг uzsti.uz расмий

веб-сайти ёки (71) 253-85-67, 250-22-23, 253-18-67, 253-18-47 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва
техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти Матбуот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид