Ўзбекистон | 11:05 / 23.03.2021
2588
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ота алимент ўрнига фарзандларига уй берди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида алиментдан қарздор бўлган ота собиқ турмуш ўртоғи билан келишган ҳолда яшаб турган хонадонини фарзандларига берди.

Қайд этилишича, Ф.А. ва М.Ж. бир неча йиллик никоҳи давомида икки нафар фарзандли бўлган. Улар ажрашгач, М.Ж. моддий қийинчиликлар сабаб фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш мақсадида судга мурожаат қилган.

МИБ Қашқадарё вилояти бошқармасининг маълум қилишича, унинг Китоб тумани бўлими суднинг тегишли қарори билан фарзандлари вояга етгунча бўлган моддий таъминотидан бўйин товлаган отага қарши иш юритган.

Қарздор ота жорий йилнинг 17 март куни собиқ турмуш ўртоғи М.Ж. билан ўзаро келишган ҳолда, ўзи яшаб турган хонадонни вояга етмаган фарзандлари учун унинг номига ўтказиб берган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид