Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қоҳирада уй қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди
Миср пойтахти Қоҳирада ўн қаватли уй қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди. Аввалроқ 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Кўп қаватли уй қулаши 27 мартга ўтар кечаси юз берган. Маълумотларга кўра, уйнинг қулаб тушишига унга ноқонуний равишда қўшимча яна 6та қават қурилгани сабаб бўлган. 2011 йилда қурилган уйда дастлаб 4 қават бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, бир неча кун аввал уйнинг 1-қаватида жойлашган дўконда таъмирлаш ишлари бошланган бўлган. Бу ишлар давомида дўкондаги деворлар ва бир нечта устун бузиб ташланган.
Қутқарувчилар тирик қолганларни топиш илинжида кун давомида махсус техника ёрдамида ишлар олиб боришган. Улар ён-атрофдаги биноларни ҳам эҳтимолий шикастланишларга кўздан кечириб чиқишган.
Воқеа оқибатида 25 киши жароҳат олган. Яна 3 кишини қидириш ишлари давом этмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қоҳирадаги иншоотларнинг 40 фоизи рўйхатдан ўтказилмаган ва қурилиш қоидаларига зид равишда қурилган. Кўплаб бинолар ХХ аср бошида қурилган ва капитал таъмирни талаб қилади.
Мавзуга оид
08:43 / 30.10.2023
Қоҳирада Миср–Ўзбекистон ишбилармонлари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
17:52 / 19.10.2023
Қоҳирада “Фатво ва учинчи минг йиллик муаммолари”га оид халқаро анжуман бошланди
09:46 / 24.06.2023
Қоҳирада “ядровий бешлик” вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди
14:47 / 20.02.2023