Ўзбекистон | 07:34 / 09.05.2021
2863
1 дақиқада ўқилади

Мурат Камалов қораўзаклик уруш фахрийси хонадонида бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Мурат Камалов Қораўзак туманида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Генжемурат ота Aлланиязовнинг оиласида бўлиб, байрам совғаларини топширди. 

Жўқорғи Кенгеси матбуот хизматининг ёзишича, Мурат Камалов уруш фахрийсини 9-май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами билан табриклаб президент байрам табригини ўқиб эшиттирган.

Президент «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони асосида Генжемурат Aлланиязовга 12 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилди. 

Қўшимча қилинишича, уруш қатнашчисига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Қорақалпоғистон Республикаси мудофаа ишлари бошқармаси, Қораўзак тумани ҳокимлиги номидан совғалар топширилган. 

Маълумот учун, ҳозир кунда Қорақалпоғистонда 6 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва 380 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари истиқомат қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид