80 миллион сўмлик кондиционер ва чангюткичларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Қувасой шаҳрида ҳужжати бўлмаган 80 миллион сўмлик 22 дона кондиционер ва 5 дона чангюткич маиший техника товарлари қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Божхона қўмитаси ахборот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Найман-Харамкўл” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Н.З. бошқарувидаги “Портер” автомашина кузатувга олинган.
Автомашина Қувасой шаҳри ҳудудида тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида муқаддам божхона назоратини четлаб олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 80 миллион сўмлик 22 дона кондиционер ва 5 дона чангюткич маиший техника товарлари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Фарғона туманида ҳужжатсиз бўлган 12 790 қути тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолингани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
17:14 / 24.08.2024
Eltech-Lab энергосамарадорлик синовларини ўтказа олмади. Товарлар ярим йил божхонада қолиб кетган
21:12 / 19.08.2024
Нотариф чекловлар фонида: Маиший техника импорти кескин қисқарди
16:24 / 30.07.2024
Қувасойдаги кейтеринг корхонасининг таомномаси белгиланган талабларга жавоб бермайди — ММТВ
17:24 / 29.07.2024