Судьяликка номзодларни психологик портрети бўйича баҳоловчи дастур ишга туширилди
Судьялик лавозимига номзодларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳоловчи электрон дастур ишга туширилди. Бу ҳақда АОКАда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, президент фармонига асосан судьялик лавозимларига муносиб кадрларни танлаш ва тайинлашнинг янги тартиби жорий этилди. Бунда холислик ва шаффофликни таъминлаш устувор вазифа қилиб белгиланди.
ОАВ орқали бўш судьялик лавозимларига очиқ танловлар мунтазам эълон қилиб борилмоқда. Судьялик лавозимига танлаш ва тайинлашга оид очиқ танловларга ахборот технологиялари татбиқ этиш йўлга қўйилди. Натижада инсон омили кескин чекланиб, танлов жараёни очиқ ва шаффоф ўтиши таъминланмоқда. Танловни бевосита ва билвосита (онлайн тарзда) кузатиб бориш имконияти яратилди.
Бундан ташқари, судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилиб, синовдан муваффақиятли ўтиб, тўлиқ ишга туширилди.
«Психологик тест» электрон дастури ёрдамида номзоднинг қатъийлик, босиқлик, жиззакилик, стрессга чидамлилик, коррупция, алкоголизмга мойиллик ва бошқа психологик хусусиятлари аниқланади. Психологик тест натижаси профессионал психолог томонидан ўрганиб чиқилиб, тавсиявий характерга эга бўлган хулоса тузилади. Мазкур хулоса номзоднинг судьялик лавозимига тайинланишида алоҳида эътиборга олинади.
Жорий йилнинг биринчи яримида мазкур янги тартиб ва очиқ танлов асосида 202 нафар (ёки барча номзодларнинг 72,4 фоизи) номзод судьялик лавозимига тайинланган.
Мавзуга оид
11:05
«Изоляторлар тўлиб кетган» – Олий суд раиси судьялар қатъиятсизлигининг оқибатлари ҳақида
18:36 / 20.09.2024
Психологик ёрдам кўрсатиш фаолиятини тартибга солувчи қонун маъқулланди
07:33 / 24.07.2024
Тегишли малакага эга бўлмай туриб психологик ёрдам кўрсатганлик учун жавобгарлик белгиланади
16:18 / 01.06.2024