Ўзбекистон | 12:27 / 21.09.2021
12951
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентлар табақалаштирилган тўлов-шартномаларни онлайн расмийлаштириши мумкин

Абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-шартномаларини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 1 октябр давлат ОТМга табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиш бўйича ариза топширишнинг сўнгги муддати этиб белгиланган.

Жорий ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун янада қулайлик яратиш мақсадида, онлайн шаклда ариза қолдириш ҳамда табақалаштирилган тўлов-шартномаларни онлайн олиш имконини берувчи t-kontrakt.edu.uz ахборот тизими ишга туширилди.

Ушбу тизим ортиқча оворагарчилик ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш, жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, электрон аризаларни автоматик шакллантириш, тўлов-шартномаларни автоматик расмийлаштириш имконини беради.

Энди тизим ёрдамида абитуриентларнинг маълумотлари ва тўплаган балли Давлат тест маркази базасидан тўғридан тўғри олиниб, электрон кўринишдаги ариза асосида электрон тўлов-шартнома автоматик расмийлаштирилади.

Мавзуга оид