Жаҳон | 03:03 / 23.09.2021
4751
1 дақиқада ўқилади

Бразилиянинг БМТ Бош ассамблеясида иштирок этаётган делегацияси икки ҳафталик карантинга кетди 

Фото: Reuters

Бразилиянинг БМТ Бош ассамблеяси 76-сессиясида иштирок этаётган делегацияси икки ҳафталик карантинга кетди. Бунга делегация аъзоларидан бирида коронавирус аниқлангани сабаб бўлган.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш офисида таъкидланишича, Гутерриш ва БМТ ходимларидан бирортаси бемор билан яқин алоқада бўлмаган.  

Делегацияга бошчилик қилган Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг карантинга кетгани ёки йўқлиги номаълум.

Аввалроқ Болсонару Нью-Йоркда ўтаётган Бош ассамблея сессиясига ҳимоя ниқобида келганди. Ваҳоланки, у ўз мамлакатида оммавий тадбирлар вақтида ҳам ушбу ҳимоя воситасидан фойдаланмайди. Шунингдек, у коронавирусга қарши эмланмаганлиги сабабли шаҳардаги ресторанлардан бирига киритилмаган ва шу туфайли ўзига ҳамроҳлик қилган одамлар билан кўчада тамадди қилишига тўғри келган. 

Мавзуга оид