Жаҳон | 22:07 / 08.10.2021
71507
3 дақиқада ўқилади

Афғонистонда яна теракт, сув устидаги ресторан ва қабристондаги футбол. Кун суратлари

Kun.uz дунёнинг турли чеккаларидаги сўнгги воқеаларга оид суратларни жамлади.

Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида шиалар масжидида кучли портлаш юз бериши оқибатида 100га яқин киши ҳалок бўлиб, 300га яқин киши жароҳатланди. Толиблар террорчи худкуш томонидан уюштирилган бу ҳужумда ИШИД гуруҳи вакилларини айблаб чиқишди.

Толиблар ҳар куни ушбу гуруҳ етакчилари ҳамда аъзолари ўлдирилаётгани ва ҳибсга олинаётгани ҳақида хабар бераётган бўлишса-да, мамлакатда ҳужумлар ва таҳдидлар тўхтаб қолаётгани йўқ.

Масжидга жума намози вақтида ҳужум қилинган.
Фото: AP/ТАСС
Кобулдаги бетон тўсиқлар орасида ўтирган нажотсиз афғон қиз. REUTERS/Jorge Silva
Калифорниянинг Корона-дел-Мар пляжида махсус ходимлар Тинч океанига тўкилиб кетган 3000 баррелдан ортиқ нефтнинг қирғоққа чиқиб қолган қотишмаларини йиғиштирмоқда. REUTERS/David Swanson
Сомалилик болалар Могадишодаги полиция мактаби қабристонида футбол ўйнашмоқда. REUTERS/Feisal Omar
Ғарбий соҳилдаги оилалар кўчирилишига қарши намойиш вақтида исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувда палаҳмондан фойдаланаётган фаластинлик. REUTERS/Mohamad Torokman
Франциялик тадбиркор ва «Марсель» клубининг собиқ раҳбари, марҳум Бернар Тапининг тобути «Велодром» стадионидаги дафн маросимида клуб байроғига ўралди. REUTERS/Eric Gaillard
Сьюдад-Хуарес шаҳрида Мексика армияси томонидан ташкиллаштирилган кўргазма чоғида болакайга ҳарбий шапкасини кийдираётган мексикалик аскар. REUTERS/Jose Luis Gonzalez
Австрия канцлери Себастян Курц қиёфасидаги намойишчи Венадаги Австрия халқ партияси офиси олдида қамоқхона либосида қўлига кишан таққан ҳолда пикет уюштирмоқда. Курц яқинда коррупция можаросига аралашиб қолганди. REUTERS/Lisi Niesner
АҚШ президенти Жо Байден Чикагодаги О'Ҳара халқаро аэропортида фотосуратчига жест қилмоқда. REUTERS/Evelyn Hockstein
Франция президенти Эммануэль Макрон Янги Африка-Франция саммити доирасида Монпельеда ўтказилган баскетбол учрашуви вақтида
Фото: EPA/Vostock-photo
Тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати Дмитрий Муратов Москвадаги пресс-брифинг чоғида.
Фото: AP/ТАСС
Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг шарафига ўтказилган ҳарбий парад чоғида. REUTERS/Anushree Fadnavis
Таиланддаги ресторан мижозларга янгича хизмат таклиф этди - мижозлар сув устига ўрнатилган ёғоч столларда овқатланишади.
AFP/Lillian SUWANRUMPHA
Бангкокдаги вегетарианлар фестивали
AFP / Jack Taylor
Мексикада ўстирилаётган гулижавҳарлар
Фото: Zuma/ТАСС
Сан-Паулуда коронавирус қурбонлари учун мемориал очилди. Бразилияда ушбу касалликдан вафот этганлар сони 600 мингга етган.
Фото: АР/ТАСС
Туркиянинг Битлис шаҳрида қуёш ботиши
Фото: Ismail Kaplan/Anadolu Agency via Getty Images

Мавзуга оид