Жаҳон | 08:18 / 20.11.2021
29544
1 дақиқада ўқилади

Новосибирскда хитойлик мигрантларга ҳужум қилган 6 нафар ўзбекистонлик қамалди

Новосибирскда Ўзбекистоннинг 6 нафар фуқароси Хитой фуқароларига ҳужум содир этганликда айбдор деб топилди. Улардан бири қотилликда ҳам айбланди.

Фото: Россия тергов қўмитаси

Новосибирск суди Новосибирск областидаги иссиқхона мажмуасида ишлаган хитойликларга ҳужум қилган 6 нафар Ўзбекистон фуқароларидан иборат жиноий гуруҳга ҳукм чиқарди

Улардан 5 нафари 8 йилдан 10 йилгача муддатга колонияга жўнатилди, қотилликда айбдор деб топилган яна бир мигрант 16 йилини тиканли сим ортида ўтказади. 

Россия Тергов қўмитаси минтақавий бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, жиноий гуруҳ 2019 йил ёзида иссиқхона мажмуаси ҳудудида Хитой фуқароларига камида икки марта ҳужум қилган. Улар ўз қурбонларини калтаклашган ва нарсаларини ўмариб кетишган, ҳужум пайтида хитойликлардан бири ўлдирилган. Ҳужумлар натижасида етказилган жами зарар 1,7 миллион рубл (23 минг доллар)га баҳоланмоқда. 

Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган, дейилади маҳкама тақдим этган маълумотда.

Мавзуга оид