Жаҳон | 21:04 / 13.12.2021
3442
1 дақиқада ўқилади

Болгарияда янги бош вазир сайланди

Фото: AP

Болгарияда 14 ноябрда ўтган муддатдан олдин парламент сайловларида ғалаба қозонган “Ўзгаришларни давом эттирамиз” коалицияси етакчиларидан бири, 41 ёшли Кирил Петков мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайланди. Унинг номзодини парламентдаги овоз беришда 134 депутат қўллаб-қувватлади, 104 депутат қарши чиқди

Парламент Петковни янги бош вазир этиб сайлагандан кейин у таклиф қилган ҳукумат таркибини ҳам қўллаб-қувватлаган. Ҳукуматда 10та вазирлик лавозимини “Ўзгаришларни давом эттирамиз” коалицияси, 4та лавозимни Болгария социалистик партияси ва “Шундай халқ бор” партияси, яна 3та лавозимни “Демократик Болгария” коалицияси вакиллари эгаллайди.      

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид