АҚШнинг Киевдаги элчихонаси америкаликларни Украинани зудлик билан тарк этишга чақирди
АҚШнинг Украинадаги элчихонаси Америка фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Дипломатик миссия сайтида шу ҳақда хабар берилган.
«Украинада хавфсизлик билан боғлиқ вазият, Россия томонидан ҳаракатлар хавфи ўсиб бораётгани инобатга олинса, олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада қолмоқда ва келгусида вазият янада ёмонлашиши мумкин. АҚШ элчихонаси Украинадаги АҚШ фуқароларини Украинани айни вақтда, тижорий ёки шахсий транспортдан фойдаланган ҳолда тарк этишга чақиради», дейилади элчихона хабарида.
Элчихона айни вақтда Украинанинг барча халқаро аэропортларидан учиб кетиш имконияти мавжудлигини қайд этган.
Бир неча кун муқаддам АҚШ Давлат департаменти Киевдаги элчихона ходимларининг бир қисми, шунингдек барча дипломатларнинг оила аъзолари эвакуация қилиниши ҳақида хабар берганди. Бундан ташқари, Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Украинага сафар қилишдан тийилишга чақирганди.
- Россия 2021 йил баҳоридан буён ҳарбийларни Украина чегаралари яқинида тўпламоқда. Ғарбдагилар бу яқин вақт ичида қўшни мамлакат ҳудудига ҳарбий босқин билан якунланиши мумкинлигини кутишмоқда.
- Минтақада вазият кескинлашиши фонида Ғарб Россияга қатъий санкциялар билан таҳдид қилмоқда, НАТО давлатлари Шарқий Европага қўшимча куч ташлаш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
- Россиядагилар Украинага ҳужум қилмоқчи эмасликларини айтиб келишади. Шу билан бирга, расмий Киевни Донбассга бостириб киришга тайёргарлик кўришда айблашади. 26 январь куни «Единая Россия» раҳбарияти Россия президенти Владимир Путиндан тан олинмаган ДХР ва ЛХР республикаларини қурол-яроғ билан таъминлашни бошлашга чақирди.
Мавзуга оид
09:59
Украина хандақларида тақиқланган CS гази излари топилди
08:37
Сибига: Украина қанчалик узоқроқ зарба берса, уруш шунчалик тезроқ тугайди
01:00
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
22:02 / 18.11.2024