Ўзбекистон | 15:03 / 15.02.2022
5332
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқ шаҳрида ЙТҲ сабаб Lacetti автомобилида ёнғин юзага келди

“Lacetti” "Epica" автомобили билан тўқнашиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.

Фото: ЙХҲБ

Тошкент вилояти ЙХҲБ ахборот хизматининг хабар беришича, 12 февраль куни соат 23:00 ларда, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, А.Навоий ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Ж.Ғ. бошқарувидаги "Lacetti" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Д.Н. бошқарувидаги "Epica" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида "Lacetti" автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Шундан сўнг автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида, иккала ҳайдовчи ва "Lacetti" автомобилида бўлган йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид