Жаҳон | 13:53 / 15.05.2022
30954
6 дақиқада ўқилади
Харков атрофида «тозалаш», Лвовда советлар ёдгорлигида демонтаж. Уруш суратлари
Урушнинг саксонинчи кунида Россия ўз қўшинларини Харковдан олиб кета бошлагани маълум бўлди. Урушларни ўрганиш институти Украина катта эҳтимол билан ушбу шаҳар учун урушда енгиб чиққанини хабар қилди. Россиялик ҳарбийлар Мариуполда «Азовстал» заводи штурмини давом эттирмоқда; бу вақтда Туркия бу ердаги ярадор украин ҳарбийларини эвакуация қилиш ташаббуси билан чиқди.
Украинадаги уруш бўйича 14 май кунидаги асосий воқеалар:
- Украина мудофаа вазири Алексей Резников мамлакат урушнинг янги босқичига кираётгани, «узоқ давом этувчи» бу босқичда миллионгача кишини қуроллантириш режалаштирилаётганини маълум қилди.
- Харков мэри Россия қўшинлари шаҳар атрофидан чекиниб, Россия-Украина чегараси томон ҳаракатланганини хабар қилди. Бу маълумот бошқа манбалар томонидан ҳам тасдиқланган. Харков мэрининг сўзларига кўра, Россия шаҳарни беш кундан буён ўққа тутишни тўхтатган ва шаҳар аҳолиси эвакуация қилинган ҳудудларидан қайта бошлаган. Аввалроқ нуфузли халқаро экспертлик ташкилоти Россия Харковдаги жангни ютқазганини хабар қилганди.
- Путин финнлар президенти Саули Ниинистё билан суҳбатда Финландиянинг НАТОга аъзо бўлиши катта хато бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Аввалроқ Россия Финландияга электр энергияси етказиб беришни тўхтатганди.
- «Катта еттилик» мамлакатлари қўшма баёнот чиқарди, унда Россиянинг Украинага қарши босқини натижасида юзага келган чегаралар ҳеч қачон тан олинмаслиги айтилган.
- Украина ҳарбий разведкаси раҳбари уруш якунида Украина Донбасс ва Қримни қайтариб олишига шубҳа қилмаяпти.
- Володимир Зеленский Мариуполдаги «Азовстал»дан ярадор украин жангчиларини эвакуация қилиш бўйича «жуда мураккаб музокаралар» кетаётгани ҳақида хабар қилди.
- Туркия украиналик аскарларни Мариуполдан 65 километр масофада жойлашган, айни вақтда россиялик ҳарбийлар назоратида бўлган Бердянск шаҳрига олиб чиқиб, у ердан турклар кемаси орқали Истанбулга олиб келиш бўйича таклиф билдирди.
Олховка
Лисичанск
Харков
Лвов области
Одесса
Киев области
Запорожье
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024