Жаҳон | 14:54 / 18.05.2022
35586
6 дақиқада ўқилади
Киев атрофи миналардан тозаланмоқда, «Азовстал» ҳимоячилари асир тушмоқда. Уруш суратлари
17 май куни Россия ва Украина музокаралар жараёни тўхтаб қолгани ҳақида маълум қилди. Олий қўмондонлик буйруғига кўра, Мариуполдаги сўнгги қаршилик қалъаси бўлиб турган «Азовстал»ни мудофаа қилаётган украин ҳарбийлари асирга тушмоқда. Шу куни РФ бош прокуратураси украинларнинг «Азов» полкини террорчилик ташкилоти деб тан олишни талаб қилди — «Азовстал» мудофаасидагиларнинг бир қисми айнан шу полк жангчилари эди.
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- Ўтган кунда яна 300 нафардан ортиқ украин аскари Мариуполдаги «Азовстал» заводидан чиқди. Украина президенти буни мудофаани икки ой мобайнида ушлаб турган «ҳарбийларни қутқариш амалиёти» деб атаган, Россия ҳукумати эса бунга капитуляция деб баҳо бермоқда. «Азовстал» мудофаачилари Донецк яқинидаги Оленевка посёлкасида жойлашган қамоқхонага етказилган. Уларнинг орасида - 50 нафар атрофида оғир ярадорлар бор. Бир кун олдин 260 дан ортиқ ҳарбий асирга тушганди.
- Киевда россиялик ҳарбий хизматчи, Суми областида қуролсиз тинч аҳоли вакилини ўлдиришда айбланаётган Вадим Шишимарин устидан суд жараёни давом эттирилмоқда. Бу Украина ҳудудида содир этилган жиноят учун суд қилинаётган илк РФ армияси ҳарбийсидир.
- Швеция ва Финландия НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Расмий жавобни бир неча ҳафта кутиш керак бўлади. Қоидага кўра, янги аъзолар қабул қилинишини альянснинг барча 30 аъзоси маъқуллаши керак. Ҳозирча бунга Туркия қарши бўлиб турибди, аммо бу борада музокаралар олиб борилмоқда, Брюссел ва НАТО бу муаммо бўлмаслигини айтмоқда.
- Кун аввалида Днепр бўйлаб ракета зарбалари йўлланди, натижада, маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, транспорт инфратузилма объекти ва турар жой биносини вайрон қилган, Днепр области маъмуриятига кўра, ракеталардан бири ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали тутиб қолинган. Шунингдек Николаевдаги портлашлар ҳақида хабарлар бор.
- Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) россиялик гимнаст Иван Кулякни бир йилга дисквалификация қилди, у март ойида Доҳада ўтказилган Жаҳон кубогида тақдирлаш маросимида Россиянинг Украинадаги уруши рамзига айланган Z белгиси қўйилган формада чиққанди.
Қуйида 17 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Киев ва Киев области
Харков области
Мариупол. «Азовстал» ҳимоячиларининг асирликка тушиши
Донбасс шимоли
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024