Жаҳон | 13:47 / 26.05.2022
26205
4 дақиқада ўқилади

Зарбалар остида қолган донбассликлар ва одатий ҳаётга қайтаётган бучаликлар. Уруш суратлари

Урушнинг 91-кунида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров россиялик ҳарбийлар Лисичанскка кирганини маълум қилди. Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг хабар қилишича, област ҳудудининг атиги 5 фоизи Украина назоратида қолмоқда. Украина президенти Володимир Зеленский Россия билан виза режими жорий этиш ғоясини маъқуллади. Запорожье областининг россиялик ҳарбийлар назоратидаги қисмида Россия паспортини тарқатишга тайёргарлик кўра бошлашди. Владимир Путин уруш бошидан буён илк бор россиялик ярадор ҳарбийларни кўриш учун ҳоспиталга ташриф буюрди.

Эрдўғаннинг матбуот котиби Иброҳим Қалин ва Туркия делегацияси Финландия ташқи ишлар вазири ўринбосари Юкка Саловаара билан билан учрашувда. Чоршанба куни Финландия ва Швециядан юқори мартабали расмийлар Туркиянинг ушбу мамлакатлар НАТО аъзолигига эътирози борасида музокаралар ўтказиш учун Анқарага келишди. (Turkish Presidency via AP)

Украинадаги урушнинг 92-куни. Сўнгги соатлардаги асосий маълумотлар

  • Урушларни тадқиқ қилиш институтига кўра, россиялик ҳарбийлар Северодонецк учун жанг бошлашга тайёр. Шаҳар деярли қуршаб олинган, унга олиб борувчи асосий йўллар доимий равишда ўққа тутилмоқда. 
  • Запорожье россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида кинотеатр, кафе, ўнлаб хусусий уйлар, ўрта ва кичик бизнес иморатлари вайронага айланган, бир аёл ҳалок бўлган. Чоршанба куни Кривой Рог ва Покровск шаҳарларига ҳам зарбалар йўлланган. 
  • Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс россияликлар етакчиси билан «ярашиш» хавфли экани, унинг мағлубиятини таъминлаш лозимлигини айтиб, европалик ҳамкасбларини Украинага кўпроқ қурол бериш ҳамда Россия билан муносабатлардаги санкцияларни кучайтиришга чақирди.
  • Евроиттифоқ, АҚШ ва Британия Россиянинг Украинада содир этган ҳарбий жиноятларини текшириш бўйича махсус халқаро гуруҳ ташкил этди.
  • АҚШ Давлат департаменти Россия президенти Владимир Путиннинг Запорожье ва Херсон областларининг россиялик ҳарбийлар назоратига ўтган қисмидаги украинларга Россия фуқаролигини беришни соддалаштириш тўғрисидаги фармонини қоралади.
  • Украина президенти Володимир Зеленский ҳукуматга Россия фуқароларининг Украинага киришида виза режимини жорий қилиш масаласини кўриб чиқишга топшириқ берди.

Қуйида 25 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган фотосуратлар.

Донбасс шимоли

Россияпараст ҳарбийлар Украина қуролли кучларининг Светлодарскдаги (Донецк области) собиқ позициясида. Россия армияси 24 май куни Светлодарскни эгаллади. Украина ҳукуматига кўра, 10 минг атрофидаги украиналик оккупация остида қолган. Фото: Pavel Klimov / Reuters / Scanpix / LETA
Светлодарскдаги россияпараст ҳарбийлар
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Покровск (Донецк области) темирйўл вокзалида ракета зарбаларидан қолган излар. Шаҳардан Украина ғарбига эвакуация поездлари йўл олиши давом этмоқда. Фото: Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Краматорскда ракета зарбасидан вайрон бўлган бино олдида ўтирган бола. Шаҳар мэри Александр Гончаренконинг сўзларига кўра, 25 май куни россиялик ҳарбийлар аҳоли яшовчи районларни ўққа тутган. Фото: Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Ракета зарбаси оқибатида яраланган покровсклик киши. 25 май куни шаҳарга икки бор ракета зарбаси берилди. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленкога кўра, тўрт киши жароҳат олган. Фото: Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Покровскка ракета зарбалари йўлланганидан кейин чанг босган ўриндиқни тозалаётган маҳаллий аҳоли вакили. Орқа фонда унинг шикастланган уйи. Фото: AP Photo/Francisco Seco
Маҳаллий аҳоли вакиллари Покровскка берилган зарбалардан кейин ўз уйлари атрофини тозаламоқда. AP Photo/Francisco Seco
Покровскка йўлланган зарбалар оқибатида уйи жиддий шикастланган болакай. AP Photo/Francisco Seco

Харков области 

Харков атрофидаги қишлоқда артиллерия зарбасидан яширинаётган аёл
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Киев области

Велосипедда Бородянкадаги вайроналар олдидан ўтаётган киши
AP Photo/Natacha Pisarenko
Пиротехниклар Киевдаги ботаника боғида ишлашмоқда. Ҳозирда ҳарбий ҳаракатлар олиб борилган ҳудудларни миналардан ва снаряд парчаларидан тозалаш ишлари кетмоқда. Фото: Олексій Самсонов / КМДА
Харков областидаги жангларда ҳалок бўлган украин ҳарбийсининг дафн маросими. Киев
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Бучада ўз уйи ойналарини юваётган аёл. Оккупациядан озод бўлган шаҳар одатий ҳаёт тарзига қайтмоқда.
Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид