Ўзбекистон | 20:39 / 17.07.2022
4444
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларни ўрганиш бўйича ишонч телефони ишга туширилди 

Фото: Shutterstock

Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеаларни ўрганиш бўйича ишонч телефони ишга туширилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) хабар берди.

2022 йилнинг 15 июль куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси  Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузган эди.

Омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлигидаги комиссия 16 июль кунидан Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини бошлади.

Комиссия ташаббуси билан 1374 қисқа рақамли колл-марказ ишга туширилди.

Эндиликда фуқаролар колл-марказга Қорақалпоғистондаги ҳолат ва содир бўлган ҳодисалар юзасидан ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин.

Барча мурожаатлар комиссия томонидан ўрганиб чиқилади.

Қорақалпоғистонда юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича тузилган комиссия таркиби ҳам тасдиқланди. 

Комиссияга 14 нафар шахс киритилган бўлиб, уларнинг орасида Қонунчилик палатаси депутатлари Алишер Қодиров, Бобур Бекмуродов, Швейцариянинг «Марказий Осиё ассоциацияси» директори Гулноз Мамарасулова, шунингдек, бир қанча қорақалпоғистонлик фаоллар ва сенаторлар киритилган.

Мавзуга оид