Ўзбекистон | 11:57 / 01.08.2022
3733
1 дақиқада ўқилади

Чимён тоғларида адашиб қолган уч киши қутқарилди

Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида фуқаролар Катта Чимён тоғининг денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги чўққисидан топилган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Жорий йил 30 июль куни соат 20:20 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бир фуқаро қўнғироқ қилиб, уч нафар фуқаро Бўстонлиқ тумани Чимён тоғларига дам олиш мақсадида келгани ва йўлдан адашиб қайтиб тушмаганини маълум қилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, қидирув-қутқарув ишларига Чимён отрядининг альпинист қутқарувчилари жалб қилинган.

 

Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида, 31 июль соат 01:22 да фуқаролар Катта Чимён тоғининг денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги чўққисидан топилган.

Ушбу фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда психологик ёрдам кўрсатилиб, тоғ чўққисидан эрта тонгда олиб тушилган ва тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий кўрсатилган.

Фуқароларга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид