Ўзбекистон | 15:26 / 23.08.2022
5970
2 дақиқада ўқилади

Аҳоли яшайдиган ҳудудлар 98 фоизи мобил алоқа билан қамраб олинади

Фото: Kun.uz

“2022–2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

АКТ соҳасини 2022-2023 йилларда янада ривожлантириш асосий вазифалари белгиланди. 

2022 йил якунигача аҳоли яшаш масканларини мобил алоқа тармоғи билан қамраб олиш даражаси 98 фоизга, халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларида мобил интернет қамрови 60 фоизга етказилади. 40 минг км оптик толали алоқа линияларини қуриш орқали қамров 80 фоизга етказилади. Электрон давлат хизматлари кўрсатилишига хусусий секторни жалб қилиш орқали фойдаланувчилар сони 2 баробарга етказилади;

2023 йил якунигача рақамли технологиялар соҳасида йилига 6,5 минг нафардан ортиқ ёшлар ахборот технологиялари йўналишида таълим олиши йўлга қўйилади. Давлат органлари, маҳаллий ҳокимлик органларида ҳамда иқтисодиёт реал сектори тармоқларидаги корхоналарда 214 та ахборот тизими ва дастурий маҳсулотлар жорий этилади.

1 сентябрдан республика барча ҳудудларида АКТни қўллаш орқали масофавий хизматларни экспорт қилиш марказлари босқичма-босқич ташкил этилади. 1 январдан тегишли давлат органлари (24 та) сайти ва порталларини “Ягона дарча” тамойили асосида ўз ичига олувчи ҳукумат портали ягона платформаси ишга туширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид