Жаҳон | 13:52 / 14.09.2022
28416
5 дақиқада ўқилади

Харкивнинг озод этилган шаҳарлари, Изюмда ҳарбий техникалар қабристони. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 202-куни ўтди: 13 сентябрнинг асосий воқеалари:

  • Германия канцлери Олаф Шолц кўп ҳафталардан буён илк марта Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Шолцнинг матбуот хизматига кўра, у Украина инқирозини дипломатик йўл билан ҳал этиш, зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ҳамда Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиш зарурлиги ҳақида гапирган. Мулоқот бир ярим соат давом этган.
  • Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Малярнинг айтишича, Харкив областида амалга оширилган қарши ҳужумлар натижасида 300 дан ортиқ аҳоли пунктлари озод этилди.
  • Володимир Зеленский Украина учун хавфсизлик кафолати келгусида Украина билан ҳеч қандай уруш бўлмаслиги ва украинлар ниҳоят тинч қўйилишини таъминлаши кераклигини айтди. РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев буни «учинчи жаҳон урушига кириш» деб атади.
  • Британия разведкаси Россия армияси йўқотишларини таҳлил қилиб, Россия НАТОга қарши туриш учун фойдаланиш режалаштирилган ҳарбий салоҳиятининг бир қисмини йўқотди, деган хулосага келган: масалан, Биринчи гвардия танк армияси деярли йўқ бўлиб кетди — НАТО билан уруш чиққан тақдирда у Москвани мудофаа қилиши ва қарши ҳужумга ўтиши керак эди.
  • 2023 йилда Украина мудофааси ва хавфсизлиги учун йиллик бюджетнинг ярми ажратилиши кўзда тутилмоқда. Бу 2022 йил бюджет режалари учун ажратилган маблағдан тўрт баробар кўпроқ.
  • Халқаро валюта жамғармаси Украинага 1,4 млрд долларлик қўшимча молиявий ёрдам пакети тақдим этмоқчи.

Қуйида 13 сентябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харкив

Харкив марказида отишмалар оқибатида вайрон бўлган турар жой биноси.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Харкивлик аёл ҳовлисида ўтин тайёрлаб, қишга тайёрланмоқда.
M​etin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Харкив областининг Украина армияси томонидан озод этилган ҳудудлари 

Харкив областининг Изюм шаҳрига олиб борувчи йўл. Унинг икки томонида — отишмалардан кейин дала майдонида ҳосил бўлган ўралар. Украина армиясининг қарши ҳужуми чоғида областнинг 4000 квадрат километр ҳудуди озод этилди. Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Малярга кўра, амалиёт област ҳудуди тўлиқ қайтарилгунига қадар давом эттирилади.
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Изюмда гилам остида сақланган россияликлар ўқ-дорисини кўрсатмоқда. Шаҳар кенгаши раиси Максим Стрельниковнинг маълум қилишича, феврал ойидан буён шаҳарда ҳарбий ҳаракатлар оқибатида «тинч аҳоли вакилларидан камида минг киши ҳалок бўлган», ундан ҳам кўпроқ киши ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаслигидан жабрланган.
Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Изюм атрофидаги жангларда яксон этилган ҳарбий техникалар. Сурат Украина қуролли кучларининг 93-алоҳида механизациялашган бригадаси «Холодний Яр» жангчиси томонидан олинган. Британия разведкасига кўра, Россия Украина билан урушдаги ҳарбий техникадаги йўқотишларни тиклаши учун йиллар талаб этилади.
Iryna Rybakova / Ukrainian Military Unit Kholodnyi Yar / AP / Scanpix / LETA
Балаклия атрофидаги йўл ёқасида Россия ҳарбий техникаси қолдиқлари.
M​etin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин ҳарбийлари Харкив областидаги фронт чизиғига йўл олган. Автобус ойнасида акс этган оқ рангли хоч — Харкив областидаги қарши ҳужум вақтида Украина армияси ҳарбий техникаларида акс этган рамз ҳисобланади.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Озод этилган Балаклия шаҳри аҳолисига гуманитар ёрдам тарқатилмоқда . Россия қўшини чекингач област гуманитар ёрдам маркази ва Қизил Хочнинг Украинадаги бўлими шаҳарликларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари олиб келишди.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Балаклияда яшовчи кекса аёл гуманитар ёрдам сифатида берилган егуликларни бағрига босганча уйига қайтмоқда.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Балаклия аҳолиси вакилининг жасадини олиб кетаётган эркаклар. Маҳаллий полиция маълумотига кўра, у истило вақтида россиялик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган. Фото: Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ҳарбийлари истило вақтида маҳаллий аҳоли вакилларини сақлаш учун фойдаланган полиция маҳкамаси ертўласи.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли

Украина қуролли кучлари ҳарбийлари Донецк областидаги Богородичне қишлоғида миномёт зарбаларидан бекинмоқда.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
Богородичне қишлоғида уруш даврида вайрон этилган черков. Донецк области маъмурияти раҳбари Павел Кирилленконинг айтишича, 12 сентябр куни бу қишлоқ Укураина ҳарбийлари томонидан озод этилди.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
Богородичне қишлоғидаги бункерда отишмалардан яширинган кекса аёл.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид