Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Дом»ларга туташ ерлар уйни бошқариш органига фойдаланишга берилади
“Кўп квартирали уйга туташ ер участкасини кўп квартирали уйни бошқариш органига фойдаланишга бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи кўп квартирали уйга туташ ер участкасини бошқариш органига фойдаланишга бериш тўғрисидаги низом тасдиқланади:
- кўп квартирали уйга туташ ер участкасини фойдаланишга бериш ва сақлаш тартиби, фойдаланишда белгиланадиган асосий талаблар;
- туташ ер участкасида жойлаштирилиши мумкин бўлган бино ва иншоотлар, бошқариш органи туташ ер участкасидан фойдаланишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- туташ ер участкасидан фойдаланиш тартибига риоя этмаганлик учун жавобгарлик ва низоларни ҳал этиш тартиби.
Белгилаб қўйилишича:
- туташ ер участкасидан фойдаланиш кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари розилигига асосан амалга оширилади;
- туташ ер участкаси фақат ушбу ер участкасидан фойдаланиш мумкин бўлган мақсадлар учун ва ушбу кўп квартирали уйга хизмат кўрсатувчи бошқариш органига берилади;
- туташ ер участкасидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловлари кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорлари умумий йиғилиши қарори билан белгиланади;
- туташ ер участкасидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ушбу кўп квартирали уй умумий мол-мулкини бошқариш харажатларига йўналтирилади.
Туташ ер участкасини бошқариш органига фойдаланишга бериш жойлар мулкдорлари умумий йиғилиши қарори асосида амалга оширилади.
Туташ ер участкасини фойдаланишга олиш учун бошқариш органи ушбу масалани муҳокама қилиш тўғрисида жойлар мулкдорлари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида эълонни йиғилиш ўтказилиши белгиланган кунидан камида ўн кун олдин уйлар ҳар бир кириш йўлагига осиб қўйиш ёки эълонни мулкдорларга имзо қўйдириб топшириш ёхуд умумий йиғилишда сўровнома ўтказиш орқали қарор қабул қилиш учун умумий йиғилиш қарори лойиҳасини ҳар бир мулкдорга юбориш орқали хабардор қилади.
Жойлар мулкдорлари бўлган юридик шахсларни хабардор қилиш тегишли хабарни ёки умумий йиғилишда сўровнома ўтказиш орқали қарор қабул қилиш юзасидан тайёрланган умумий йиғилиш қарори лойиҳасини буюртма хат билан юридик манзилга юбориш, электрон хабар қилиш ёки ваколатли вакилга имзо қўйдириб топшириш орқали амалга оширилади.
Бошқариш органи умумий йиғилишда қабул қилинган қарорга мувофиқ жойлар мулкдорлари ёки улар вакиллари билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда туташ ер участкасини кейинчалик узайтириш шарти билан уч йилгача бўлган муддатда ҳақ эвазига ёки текин ижарага бериш тўғрисида шартнома тузиш чорасини кўради.
Туташ ер участкаси учун тўланадиган ижара тўловлари миқдори жойлар мулкдорлари умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади. Туташ ер участкасидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловлари улушли мулк иштирокчилари улушларига мутаносиб равишда ушбу кўп квартирали уй умумий мол-мулкини бошқаришга йўналтирилади.
Туташ ер участкасидан қуйидаги турдаги вақтинчалик қурилмаларни жойлаштириш учун фойдаланишга йўл қўйилади: бошқариш органи бошқарув ва хизмат кўрсатиш офислари; авария-диспетчерлик хизмати пунктлари; иссиқлик таъминоти пунктлари; кўп квартирали уйга хизмат кўрсатишга мўлжалланган механик электр, санитария-техника иншоотлари.
Мавзуга оид
08:49 / 21.09.2022
1 октябрдан «дом»лар йиллар кесимида зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказилади
08:30 / 21.09.2022
Таълим ва тиббиёт муассасаларига аутсорсинг асосида бошқарувчи ташкилотлар жалб қилинади
07:56 / 14.06.2022