Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Отабек Султонбеков Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Отабек Султонбеков 1986 йилда Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2013 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
У лавозимга тайинлангунга қадар Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бу лавозимда у 2021 йил февралидан буён ишлаб келган Зуҳра Мирғозиева ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид

20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди

10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

14:50 / 13.05.2025