Ўзбекистон | 10:45 / 01.10.2022
7426
2 дақиқада ўқилади

Айрим юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан:

  • давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти;
  • юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти;
  • адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти;
  • уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти;
  • тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахслар давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Икки ой муддатда давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, бошқа давлат органлари ҳузурида ташкил этиладиган ташкилотлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни (номи, почта манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва таъсис ҳужжатлари) Давлат хизматлари марказларига тақдим этади.

Адлия вазирлиги эндиликда давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, бошқа давлат органлари ҳузурида ташкил этиладиган ташкилотларни юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиб, улар реестрини юритиб боради.

Мавзуга оид