Ўзбекистон | 08:27 / 03.10.2022
18570
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этиш учун янги камералар синовдан ўтказилмоқда

Камералар йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик каби қоидабузарликларни қайд этиши мумкин.

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан Австрия давлатининг Glans Gresselchaft Tashkent номли корхонаси Алишер Навоий кўчасини рақамлаштириш бўйича таклифи ўрганилмоқда.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ҳозирги вақтда ушбу корхонага тегишли интеллектуал фото-видеони қайд этиш камералари йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва бошқа қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга.

Агар ускунани синовдан ўтказиш муваффақиятли бўлса, у пойтахт йўлларининг энг муаммоли участкаларида пайдо бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳар ИИББ барча йўл ҳаракати иштирокчиларига белгиланган қоидаларга амал қилишни тавсия этган.

Мавзуга оид