Жаҳон | 08:38 / 07.10.2022
8089
2 дақиқада ўқилади

Алиев йил охиригача Арманистон билан тинчлик шартномаси имзоланиши мумкинлигини билдирди

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев йил охиригача Арманистон билан тинчлик шартномаси имзоланиши мумкинлигини маълум қилди. Унинг сўзларини РИА Новости келтирмоқда.

Фото: trend.az

Алиевнинг сўзларига кўра, «Арманистон яхши ният қилган тақдирда» 2022 йил охиригача тинчлик шартномаси имзоланиши мумкин. «Ўйлайманки, агар яқин орада қарор қабул қилинса, икки давлат ишчи гуруҳлари тинчлик шартномаси матни устида ишлай бошлайди, йил охиригача келишувга эриша оламиз», деди у.

Алиевнинг билдиришича, на Арманистонда, на Европа кенгашида Боку эълон қилган тамойиллар ҳақида ҳеч қандай савол йўқ. Улар орасида суверенитетни ўзаро тан олиш, ҳудудий даъволарнинг йўқлиги, давлатлараро муносабатларда бир-бирининг хавфсизлигига таҳдид солмаслик, давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш, дипломатик муносабатлар ўрнатиш, шунингдек, транспорт ва алоқа ҳамда бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бор.

Аввалроқ Алиев Боку Ереван билан адоватни тўхтатиб, «тинчликнинг янги саҳифасини очмоқчи экани»ни айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Озарбойжон тинчлик жараёнига нисбатан маълум бир оптимизмга эга. У тинчлик шартномасини тайёрлаш узоқ давом этмаслигига умид қилди.

Мавзуга оид