Ўзбекистон | 11:03 / 06.12.2022
2784
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 5 мингта саноат корхонаси фаолиятида муаммолар аниқланди

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазир биринчи ўринбосари Нозим Холмуродов бошчилигида тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Йиғилишда тижорат банклари ва вилоятлар масъул раҳбарлари, мамлакат ҳудудларидаги саноат корхоналари фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича республика ишчи гуруҳлари раҳбарлари ҳисоботлари танқидий руҳда тингланди. 

Ишчи гуруҳлар томонидан 45 мингдан ортиқ саноат корхонаси фаолияти ўрганилиб, улар 5 мингтасида турли муаммолар аниқланди ҳамда уларни тезкор ҳал этиш бўйича манзилли «Йўл хариталари» ишлаб чиқилди. 1700 та корхона кредит маблағларини олишда, 1300 та корхона тегишли инфратузилмавий коммуникацияларига уланишда муаммоларга дуч келган.

Йиғилиш якунлари бўйича тегишли раҳбарларга «Йўл хариталари»ни ўз вақтида амалга ошириш ва ҳар бир ҳудуд салоҳиятидан келиб чиқиб, қўшимча истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Мавзуга оид