АҚШ элчихонаси Мексика орқали Америкага ноқонуний кирмоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Элчихона бундай ҳолатларда одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи борлигини билдириб, АҚШга киришнинг қонуний йўлларини излаб топишга чақирган.
Маълум қилинишича, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими Мексика-АҚШ чегараси орқали Қўшма штатлар ҳудудига кириш билан боғлиқ саволларни қабул қилмоқда.
«АҚШ элчихонаси, ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахсларни ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантиради. Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз бўлмаган. Мигрантларни АҚШга хавф-хатарлар остида ноқонуний тарзда миграция қилишдан кўра, ҳудудга киришнинг қонуний йўлларини излаб топишларига чорлаб қоламиз», - дейилади АҚШнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонаси баёнотида.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний равишда АҚШга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинмоқда. Хусусан, 2022 йилда камида 5 та ҳолатда ўзбекистонликларни Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан жўнатмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Фирибгарлар ҳар бир мигрант учун 10 мингдан 60 минг АҚШ долларигача талаб қилишган.
Мавзуга оид
00:30 / 13.11.2024
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
20:19 / 07.10.2024