Жаҳон | 09:11 / 16.01.2023
5502
2 дақиқада ўқилади

Днипродаги турар жой биносига ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошмоқда

Днипродаги турар жой биносига ракета ҳужуми қурбонлари сони 30 кишига етди, деб хабар берди Днипропетровск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари маслаҳатчиси Наталя Бабченко. 

Фото: Roman Chop / AP / Scanpix / LETA

73 киши жабрланган, улардан 30 нафари шифохонада, 12 нафарининг аҳволи оғир. 

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, уйнинг 39 нафар фуқароси вайроналар остидан олиб чиқилди, 40 дан ортиқ одамнинг тақдири номаълум.

Бундан олдин Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг Днипродаги кўп қаватли уйга ракета ҳужуми муносабати билан кечки видеомурожаатида россияликларга рус тилида мурожаат қилганди

«Россиядаги ва Россиядан бўлганларга айтмоқчиманки, ҳозир ҳам бу террорни қоралаш учун бир неча оғиз сўз айтолмаганлар, гарчи улар ҳамма нарсани яхши кўриб, билиб турибди. Сизнинг қўрқоқ сукунатингиз, нима бўлаётганини кутишга уриниш, фақат бир кун келиб сизга ҳам худди шу террористлар келиши билан тугайди. Ёвузлик қўрқоқликка жуда сезгир, ёвузлик ундан қўрққанларни ва савдолашишга ҳаракат қилганларни доимо ёдда тутади. Сизнинг олдингизга келганда эса ҳимоя қиладиган ҳеч ким бўлмайди», деди Украина давлати раҳбари.

«Ўнлаб одамлар вайроналар остидан қутқариб олинди, улар орасида олти бола ҳам бор. Биз ҳар бир инсон учун курашамиз! Ҳаётни сақлаб қолиш учун заррача имконият мавжуд экан, қутқарув операцияси давом этади», - деди у.

Мавзуга оид