Ўзбекистон | 16:32 / 18.01.2023
5085
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қурилиш фирмасининг 20 нафар ходими овқатдан заҳарланди

Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчисида овқатдан заҳарланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қурилиш фирмасининг ишчилари тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан олиб келинган.

Ҳозирда беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Уларнинг аҳволи қониқарли даражада.

«Шу ўринда юртдошларимиздан сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, истеъмол учун мўлжалланган таомларни тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга оид