Ўзбекистон | 13:36 / 12.05.2023
3781
1 дақиқада ўқилади

Европа комиссияси вице-президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Кеча ТИВда Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов ва ЕИ делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Учрашувда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари, икки томонлама ва минтақалараро шаклда бўлажак тадбирлар масаласи муҳокама қилинди.

Хусусан, 2023 йил 17-19 май кунлари Европа комиссияси ижрочи вице-президенти Валдис Домбровскиснинг Ўзбекистонга ташрифи ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) йиллик йиғилишида иштирок этиши юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирларни ташкил этиш амалиётини давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид