Ўзбекистон | 10:59 / 19.05.2023
61744
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатиш тақиқланган материаллар эълон қилинди (рўйхат)

Дин ишлари бўйича қўмита Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини ҳам эълон қилди. 2023 йил 17 май ҳолатига кўра актуал ҳисобланган рўйхатда — Facebook, Telegram, Instagram, Youtube, Tik-tok, Odnoklassniki ва бошқа манбалардаги материаллар манзиллари кўрсатилган.

Фото: kakprosto.ru

Ўзбекистонда экстремистик ва террористик мазмундаги материаллар жойлаштирилган интернет сайтлари, каналлар, профилларни аниқлаш ва уларни фаолиятига чек қўйиш юзасидан масъул ташкилотлар қатор ишлар амалга оширмоқда. Хусусан, Дин ишлари бўйича қўмита, ДХХ, ИИВ, АОКА ҳамкорлигида интернетда радикал диний мазмундаги контентлар аниқланиб, Олий суд қарори билан улар экстремистик ва террористик материаллар деб топилади.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг маълум қилишича, ушбу тартибга асосан, Олий суднинг 60 га яқин қарори чиқарилиб, уларга мувофиқ 500 дан ортиқ контент радикал мазмунда деб топилган ҳамда уларни Ўзбекистон ҳудудида тайёрлаш, тарқатиш, сақлаш, олиб кириш ва намойиш этиш тақиқланган.

Қўмита суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ва Ўзбекистонда тақиқланган ташкилотлар рўйхатини ОАВларда эълон қилиб, унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаш – президент қарорида белгилангани эслатган.

Шунингдек, баёнотда фуқаролардан шубҳали диний мазмундаги аудио, видео ва бошқа турдаги медиа маҳсулотларни Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларидан юклаб олмаслик ва тарқатмасликни сўралган.

Бундан ташқари, Дин ишлари бўйича қўмита Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини ҳам эълон қилди.

2023 йил 17 май ҳолатига кўра актуал ҳисобланган рўйхатда — Facebook, Telegram, Instagram, Youtube, Tik-tok, Odnoklassniki ва бошқа манбалардаги материаллар манзиллари кўрсатилган.

Мавзуга оид