МСК Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олди
Тошкентда Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) Ўзбекистон президенти сайловларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
МСК маълумотига кўра, мажлис давомида комиссия аъзолари Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш масаласини кўриб чиқдилар.
Сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ, Ўзбекистон президентлигига номзоднинг ишончли вакиллари, Ўзбекистон президентлигига номзод МСК томонидан рўйхатга олингандан сўнг унинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинади. Номзоднинг ишончли вакилларига Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.
Ишончли вакиллар президент лавозимига номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам беради, унинг сайланиши учун ташвиқот олиб боради, давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодалайди.
Шунингдек мажлисда, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида МСК ҳузурида тезкор ахборот бериш маркази ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилинди ва тегишли низом тасдиқланди.
Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан ЕХҲТ ДИИҲБнинг 12 нафар сайловни кузатувчи миссияси вакиллари МСКнинг қарори билан аккредитациядан ўтказилди.
5 июнь куни МСК сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган Ўзбекистон президентлигига номзодларни рўйхатга олди.
Мавзуга оид
08:55 / 19.08.2024
Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларнинг камида 40 фоизи аёллар бўлади
11:52 / 05.06.2023
7 июндан Ўзбекистон президентлигига сайловолди ташвиқотлари бошланади
15:08 / 02.06.2023
Сиёсий партиялар президентликка номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжат топширишни якунлади
22:02 / 25.12.2019