Ўзбекистон | 09:50 / 14.07.2023
5633
1 дақиқада ўқилади

Кўрсатилган бозор хизматларининг асосий қисми 3 соҳа ҳиссасига тўғри келяпти

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши ҳолатини таҳлил қилди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳаси жадал ривожланмоқда. Натижада иқтисодиётдаги жами хизматлар ҳажми 2022 йилда 357 трлн сўмни ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 2 бараварга ўсган.

Ўтган 6 йилда хизмат кўрсатиш соҳасига жалб қилинган инвестиция маблағлари ҳажми 4,2 бараварга ошиб, 2022 йилда 114,5 трлн сўмни ташкил қилган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатиладиган бозор хизматларининг асосий қисми савдо, транспорт ва молия хизматлари ҳиссасига тўғри келди. Жумладан, 2022 йилда савдо хизматлари улуши 24,8 фоизни, транспорт хизматлари 22,7 фоизни ва молия хизматлари 22,5 фоизни ташкил этди.

Билдирилишича, сўнгги йилларда транспорт хизматлари Ўзбекистоннинг умумий иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватлашда муҳим рол ўйнаган. Яхшиланган инфратузилма ва алоқа туфайли 2017-2022 йилларда транспорт хизматлари ҳажми 1,5 бараварга ошиб, 81 трлн сўмни ташкил қилган.

Мавзуга оид