Ўзбекистонда меҳмонхоналарга ҳалол сертификатини бериш бошланиши мумкин
Маданият ва туризм вазирлиги ва World Halal Trust Group ўртасида сертификатлаштириш бўйича меморандум имзоланди.
Маданият ва туризм вазирлиги қошидаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» томонидан World Halal Trust Group ва «Halol MAIB Халқаро сертификатлаштириш маркази» билан «Ҳалол туризм» соҳасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида меморандум имзоланди.
Унда икки томонлама ҳамкорлик ва икки томонлама алоқаларни ўзаро манфаатлилик, шунингдек, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ишонч, ўзаро тушуниш, Ўзбекистонда «Ҳалол туризм»ни ривожлантиришда маънавий ва тижорий мақсадга мувофиқлик самарадорлиги асосида мустаҳкамлаш, қулай шарт-шароитларни таъминлаш, давлатнинг иқтисодий ва маданий ривожланишида ахлоқий меъёрлар ва қоидаларнинг аҳамияти ва муҳимлигини эътиборга олиш назарда тутилган.
Меморандумга биноан томонлар «Ҳалол туризм», шу жумладан туризм хизматларини «Ҳалол» сертификатлаш масалалари бўйича қўшма тадқиқотларни ривожлантириш ва бундай тадқиқотларни халқаро, миллий, минтақавий даражаларда ўтказиш усулларини ишлаб чиқишда иштирок этишлари, касбий тайёргарлик бўйича қўшма дастурларни ташкил этишлари, «Ҳалол туризм хизматлари» (OIC/SMIIC 9:2019) стандарти талабларига мувофиқлигига меҳмонхона хизматларини сертификатлаш бўйича биргаликда ишларни амалга ошириши мумкин.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
17:47 / 15.10.2024