Ўзбекистон | 09:22 / 25.07.2023
4542
1 дақиқада ўқилади
Япония Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида янги лойиҳани амалга ошириши мумкин
Ўзбекистон ва Япония ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, икки томонлама алоқаларни мазмун жиҳатдан янада бойитиш масалаларини муҳокама этиш мақсадида Япония Парламенти Вакиллар палатаси депутати Кейжи Фуруя билан учрашув уюштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Унда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ҳудудлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантиришнинг истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ахборот технологиялари, озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳунармандчилик соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
20:03 / 08.11.2024
Nissan савдолар тушиб кетгани туфайли минглаб ходимларини ишдан бўшатади
18:37 / 08.11.2024
Фужи тоғига биринчи қор ёғди — бу 130 йилдан бери кузатилган энг кеч сана
17:26 / 07.11.2024
Осиёдаги энг катта круиз лайнери Японияда бузилиб қолди
18:00 / 06.11.2024