Ўзбекистон | 09:03 / 19.08.2023
4098
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Ҳиндистон Самарқандда онкология маркази ташкил этишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон элчихонаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ҳиндистоннинг Stemz Healthcare Pvt Ltd компанияси вакиллари ўртасида видео-конференц-алоқа шаклида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё».

Фото: Kun.uz

Томонлар Самарқанд шаҳрида замонавий онкология марказини барпо этиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Онкология маркази замонавий ва илғор технологиялар билан таъминланиши, унинг фаолиятига юқори малакали мутахассислар жалб этилиши, ўзбекистонлик тиббиётчиларнинг касб маҳоратини ошириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилиши қайд этилди.

Ҳинд компанияси вакилларидан иборат делегациянинг Самарқанд шаҳрига яқин муддатларда сафарини ташкил қилиш бўйича келишиб олинди.

Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолият кўрсатмоқда.

Мавзуга оид