Ўзбекистон | 07:42 / 21.09.2023
7453
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда фуқароликка эга бўлмаганлар сони очиқланди

Уларнинг аксарияти совет иттифоқи собиқ фуқаролари ва уларнинг авлодлари ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида Фуқароликка эга эмаслик масалалари бўйича таҳлилий маъруза ва Парламентлараро иттифоқ ҳамда БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг парламент аъзоларига мўлжалланган фуқаролик ва фуқаросизлик масалаларига оид йўриқномаси ўзбек тилидаги нашрининг тақдимоти бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ҳудудида фуқароликка эга эмаслик ҳолатларини камайтириш ва тугатиш йўлида қатъий қадамлар қўймоқда. Мамлакатда 2014 йилдан эътиборан юз минг нафардан зиёд шахснинг фуқароликка эга эмаслиги аниқланган бўлиб, ўтган даврда шундан 83 минг 793 нафарининг бу муаммолари ижобий ҳал этилган.

2023 йил биринчи ярмидаги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда 25 минг 413 нафар фуқароликка эга эмас шахс яшайди. Бу – Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг катта кўрсаткич бўлиб, айни шахсларнинг аксарияти совет иттифоқи собиқ фуқаролари ва уларнинг авлодлари ҳисобланади.

Мавзуга оид