Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги бош консулхона Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда ноқулай об-ҳаво шароити бўлиши кутилмоқда.
25-26 ноябр кунлари Туркиянинг баъзи ҳудудларида об-ҳаво ноқулай келиши, кучли шамол, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантирган.
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси ҳам Туркиядаги ватандошларни эҳтиёт бўлишга чақирди.

Жумладан, тўқ сариқ рангдаги огоҳлантириш эълон қилинган ҳудудларда яшовчи ватандошлардан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик сўралмоқда.
Қайд қилинишича, ушбу ҳудудларда уй томларининг учиб кетиши, дарахт ва устунларнинг қулаши, ис газидан заҳарланиш хавфи каби салбий ҳолатлардан эҳтиёт бўлиш лозим.
Мавзуга оид
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
18:23 / 16.05.2025