Ўзбекистон | 08:53 / 18.12.2023
3052
1 дақиқада ўқилади

Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

“Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Лойиҳада қонуннинг мақсади, ҳунарманд ва шогирд терминларига тушунчалар, “Уста-шогирд” мактаби тушунчаси, ҳунарманднинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари, ҳунармандчилик фаолияти йўналишлари ва уюшма тизими ҳақидаги маълумотлар, уюшманинг ҳуқуқлари, уюшма фаолиятининг устувор вазифалари ва йўналишлари келтирилган.

Шунингдек, ҳужжат ҳунармандларнинг миллий каталоги ва туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган ҳунармандлар реестри, ҳунармандларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари, ҳунарманд ва шогирд ўртасидаги муносабатлар, ҳунарманд бўлиш истагини билдирган фуқароларни профессионал ўқитиш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади.

Лойиҳа ҳунармандчилик субъектларига қўшимча имконият ва қулайликларни яратиш, уста-шогирд муносабатларини кенгайтириш ва рағбатлантириш, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни молиявий қўллаб-қувватлаш, хомашё базасини мустаҳкамлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ҳунармандларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашни назарда тутади.

Мавзуга оид