Ўзбекистон ва Қирғизистон сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги даврасини ўтказди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Жээнбек Кулубаев иштирокида икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
«Бугун қадрли ҳамкасбим, ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев жаноблари билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Мамлакатлар ўртасидаги жадал ривожланиб бораётган кенг кўламли стратегик шериклик кун тартиби алоҳида таъкидланди.
Музокараларда бўлажак олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар, муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни фаоллаштириш, янги қўшма саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудудлараро мулоқотларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қирғизистон ТИВ раҳбари 20 декабр куни ташриф билан Тошкентга келган эди. Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон ташқи ишлар ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олди.
Мавзуга оид
20:39 / 03.10.2024
Садир Жапаров Қирғизистонда яшовчи миллиардерлардан ёрдам сўради
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
18:44 / 02.10.2024
Қирғизистоннинг 4 та пансионати Ўзбекистонга берилди
20:27 / 01.10.2024