Ўзбекистон | 15:52 / 09.01.2024
1397
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва UNFPA 4 та йўналишда янги лойиҳаларни амалга оширади

ТИВда БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ваколатхонаси раҳбари билан музокаралар ўтказилди.

Фото: Дунё АА

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (UNFPA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон билан жамғарма ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Соғлиқни сақлаш, гендер тенглиги, демография, ёшларни қўллаб-қувватлаш каби йўналишларда янги лойиҳаларни амалга оширишга оид масалалар кўриб чиқилди.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид