Жаҳон | 08:34 / 24.01.2024
4285
2 дақиқада ўқилади

Борис Надеждин номзоди учун 100 минг имзо тўпланди

Борис Надеждиннинг веб-сайтида унинг учун 101 000 дан ортиқ имзо топширилгани айтилади. Айни пайтда унинг тарафдорлари «бўшашмасликка» чақирмоқда. 

Фото: Alexander Zemlianichenko/AP Photo/picture alliance

Россия президентлигига сайловларда урушга қарши мустақил номзод бўлган Борис Надеждин ўзини рўйхатга олиш учун зарур бўлган 100 мингдан ортиқ имзо тўплади. Бу маълумот 23 январ, сешанба куни Надеждиннинг сайтида пайдо бўлди

Москва вақти билан 23 январ куни тушдан кейин имзолар сони 101 607 тага етди. «Жами 100 минг имзо тўпланган, улар сараланмаган. Биз тўплашни давом эттирмоқдамиз», - дея изоҳ берди Надеждин матбуот хизмати. 

Сиёсатчи номидан юритиладиган Telegram-каналда: «Биз 150 минг имзо тўплашимиз керак. Менинг номзодим учун 105 мингта идеал имзони танлаш учун», дейилади. Канал муаллифлари Борис Надеждин тарафдорларини «бўшашмасликка», дўстлари, қариндошлари ва ҳамкасбларини рўйхатдан ўтиш жойларига олиб келишга чақирмоқда. 

Надеждин учун «камчиликка эга» имзолар 

Надеждиннинг веб-сайтидаги маълумотларга кўра, Россия Федерациясининг 75 минтақасида уни қўллаб-қувватловчи имзолар тўпланган. Номзод бўлиш учун 40 та турли ҳудуддан 2500 та имзо МСКга топширилиши керак. 

Айни пайтда, «Медуза» интернет нашри Борис Надеждиннинг штабидаги суҳбатдошига таяниб, рўйхатдан ўтиш учун ҳали ҳам имзолар етарли эмаслигини ва «кўп» етишмаётганини ёзади. Шу билан бирга, кўплаб «камчиликка эга имзолар» мавжуд. 

Бошқа бир манба журналистларга атиги 10 га яқин ҳудудда 2500 имзо тўпланганини айтди. Ҳудудларда йиғиш 25 январга қадар давом этади, Москвада эса у ерда яшовчи, бошқа вилоятларда рўйхатдан ўтган фуқаролар имзолари бироз кўпроқ йиғилади, дея қўшимча қилди суҳбатдош.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид