Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 1 млрд долларлик 21та лойиҳа ишлаб чиқиляпти
Қозоғистоннинг Kazinform халқаро ахборот агентлиги порталида «Ўзбекистон – Қозоғистон савдо айланмаси сўнгги йилларда 4 миллиард доллардан ошди» сарлавҳали мақола эълон қилинди.
«Дунё» хабарига кўра, Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Ўзбекистон делегацияси билан бўлиб ўтган музокаралар ҳақида маълумот тақдим этган. Мақолада қайд этилишича, вазир ўз сўзида Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири эканига ҳам урғу берди.
«Сўнгги йилларда товар айирбошлаш изчил ўсиб, 4 миллиард доллардан ошди. Саноат кооперацияси соҳасида сезиларли ютуқларга эришилди. Aйни пайт умумий қиймати 156 миллион долларлик 12 қўшма лойиҳа ишга туширилган. Шунингдек, жами 1 миллиард долларлик 21 лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
Ўзаро савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш навбатдаги муҳим вазифа ҳисобланади. Давлатларимиз чегарасида Халқаро саноат кооперацияси маркази фойдаланишга топширилиши айни жараёнга салмоқли ҳисса қўшишини кутамиз», – дея Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири сўзларидан иқтибос келтирилган манбада.
Мавзуга оид
19:35
Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилмоқда
17:06
Қозоғистонда АЭСни халқаро консорциум қуриши керак – Тўқаев
14:00 / 04.10.2024
Тўрт ҳудудда кучли дори воситалари савдоси фош этилди
13:48 / 04.10.2024