Чироқчи тумани судяси пора билан ушланди
Унга қарши жиноят иши очилди ва судялик ваколати тўхтатилди.

Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани судясига жиноят иши очилди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши хабар берди.
Қайд қилинишича, Судялар олий кенгаши йиғилишида Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судяси А.Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама этилган. Якунда Кенгаш хулосаси билан А.Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва унинг судялик ваколати тўхтатилган.
Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, хабарда бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.
Kun.uz манбаси берган маълумотга кўра, судя 200 доллар миқдорида пора олганликда гумонланмоқда.
Мавзуга оид

17:55 / 01.04.2025
Наманганнинг “Ибратли судя”си хавфли рецидивист фоҳишахона сақловчини озод қилди

09:22 / 19.03.2025
АҚШ федерал судяси USAID'ни тугатиш жараёнини тўхтатишни буюрди

16:39 / 18.03.2025
Сирдарёда ИИБ бошлиғи ўринбосари жиноий жазога тортилди

19:19 / 14.03.2025