Ўзбекистон | 09:56 / 22.04.2024
2520
1 дақиқада ўқилади

Малайзия Ўзбекистонда маиший электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқармоқчи

Малайзия компанияси Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Erwan Technology Sdn. Bhd. ижрочи директори Ли Йеоув Лунг билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Томонлар Ўзбекистонда мисни қайта ишлаш учун мавжуд хомашё базаси, трансформаторлар, кичик турдаги маиший электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мамлакат ҳудудларида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилди.

Учрашув якунида мазкур йўналишларда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида Малайзия компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид