Ўзбекистон | 09:12 / 29.04.2024
2515
1 дақиқада ўқилади

Кореянинг йирик технологик компанияси Ўзбекистонда ваколатхона очишни режалаштиряпти

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги мамлакат делегацияси амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, Ўзбекистон вакиллари WiseStone компанияси асосчиси ва бош директори Ёнг-Сеок Ли, WiseStone-T бош директори Ин-Сук Ким ҳамда KOIIA вакили Сунг-Жом Лим билан учрашув ўтказди.

Учрашувда WiseStone вакилларига малакали мутахассислар етишмаслиги муаммосини ҳал этишнинг мумкин бўлган ечими сифатида мамлакатнинг инсон капитали ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Фарғона вилоятини корейс тилининг юқори кириб бориши ва ривожланган инфратузилмаси туфайли келажакдаги WiseStone офиси учун потенциал жой сифатида кўриб чиқиш таклиф қилинди.

WiseStone компанияси вакиллари яқин вақт ичида Ўзбекистонга ташриф буюришни ва мамлакатнинг IT ландшафти ва кадрлар салоҳияти билан яқиндан танишишни режалаштираётганини маълум қилди.

Мавзуга оид