Ўзбекистон | 09:31 / 18.07.2024
1940
2 дақиқада ўқилади

Лицензия ва рухсат бериш жараёнлари соддалаштирилди

Айрим рухсат бериш, шунингдек лицензиялаш ва авторизациядаги такрорланувчи жараёнлар бекор қилинади.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, лицензия ва рухсат бериш жараёнларини соддалаштириш муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Президентнинг "Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ "Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома" ва "Махсус товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия" ҳужжатлари битта турга - "Махсус товарларни экспорт ва импорт қилиш учун рухсатнома"га бирлаштирилган эди.

Ҳужжат билан қуйидагиларга тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • рухсат берувчи ҳужжатларнинг икки турини биттага бирлаштириш;
  • товарларнинг махсус турларини экспорт ва импорт қилиш учун лицензия паспортини тасдиқлаш;
  • президент ва ҳукумат қарорларига мувофиқ экспорт қилиниши лозим бўлган товарлар ва маҳсулотларни экспорт қилиш учун рухсатнома паспортини тасдиқлаш;
  • айрим рухсат бериш, шунингдек лицензиялаш ва авторизациядаги такрорланувчи жараёнларни бекор қилиш;
  • лицензиялаш, рухсатномалар ва хабардор қилиш соҳасидаги ваколатли органлар номларини давлат бошқарувида амалга ошириладиган маъмурий жараёнлар билан мувофиқлаштириш;
  • лицензиялар ва рухсатномалар табиати билан боғлиқ ҳужжатларни бериш муддатларини иш кунига кўчириш.  

 
Хусусан, асосий ўзгартишлар Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга киритилмоқда.

Мавзуга оид