«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди
«Ўзбекконцерт» бошловчилар, санъаткорларнинг лицензияси бор ёки йўқлигини аниқлашга, лицензиясиз ижодкорларнинг хизматидан фойдаланмасликка чақирмоқда.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси биринчи ярим йилликда лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўргани ҳақида хабар берди. Уларнинг исми-шарифи келтирилмаган.
Қайд қилинишича, ҳозир ижтимоий тармоқлар орқали маълум бир аудитория танийдиган ёки бўлмаса лицензияга эга бўлмаган ижодкорлар кўрсатув ва эшиттиришларга меҳмон сифатида чақирилмоқда. Ваҳоланки, ҳар қандай санъаткор ўз ижодини тақдим қилишда, оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни аҳолига етказиш учун лицензия талаб этилади. Тўй маросимлари, оилавий базмлар, барлар ва ресторанлардаги йиғинларда ҳам лицензиясиз фаолият кўрсатиш ҳолатлари кўпаймоқда.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси оммавий ахборот воситалари ҳамда халқ хизматига таклиф этилаётган бошловчилар, санъаткорларнинг лицензияси бор ёки йўқлигини аниқлашга, лицензиясиз ижодкорларнинг хизматидан фойдаланмасликка чақирмоқда.
Таъкидланишича, концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беришда Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ваколатли орган ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:24 / 22.11.2024
2025 йилда маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳаси ходимлари иш ҳақи оширилади
18:23 / 21.11.2024
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
20:41 / 24.09.2024