Жаҳон | 07:52 / 22.07.2024
6890
1 дақиқада ўқилади

Россияда йўловчи автобусида 32 ёшли ўзбекистонлик ўлик ҳолда топилди

Ленинград вилоятининг Кингисепп туманида йўловчи автобусида пичоқланган 32 ёшли ўзбекистонлик ўлик ҳолда топилди. 

Фото: freepik

78.ru хабарига кўра, ҳодиса Пулково қишлоғи яқинида содир бўлган. Эркаклар тўғридан тўғри автобусда муштлашишган. Улардан бири иккинчисининг юрагига пичоқ тиққан. Ўзбекистонлик фуқаро олган жароҳатидан вафот этди. 

19 июл куни эрталаб полиция ходимлари автобус ичида одам пичоқланганидан хабар топган. Бир неча соат ўтгач, тажовузкор шахс Болшое Куземкино қишлоғидаги вақтинчалик турар жой шаҳарчаси ҳудудида қўлга олинди. Маълум бўлишича, у январ ойида Санкт-Петербургга келган, дарҳол миграция ҳисобидан ўтган ва ишлашни режалаштирган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси («Қотиллик») бўйича жиноий иш қўзғатди. Суд-тиббиёт экспертизаси ходимлари эркакдан пичоқ олиб қўйди. Қўлга олинган шахс сўроқ қилиниб, сўнгра вақтинчалик сақлаш изоляторига жўнатилди. Ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид