«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилиши қачон бошланиши маълум қилинди
Темир йўл «Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон» йўналиши бўйлаб ўтади.
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилиши 2024 йил октябр ойида бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Кыргыз темир жолу» капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Рисқулбек Жумабоев маълум қилди.
У амалга оширилаётган халқаро лойиҳа, шунингдек, «Балиқчи — Қўчқор — Қора-Кече — Макмал» темирйўли мамлакатнинг асосий транспорт артерияларига айланишини ва Қирғизистонни географик боши берк кўчадан чиқаришини эслатди.
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли Транс-Евросиё транспорт йўлаги жанубий қисмининг тармоқларидан бирига айланади.
Келишувга мувофиқ, режалаштирилган темирйўл «Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон» йўналиши бўйлаб ўтади. Унинг йиллик юк ташиш ҳажми 15 миллион тоннага етиши, истеъмолчиларга товарларни етказиб бериш муддати етти кунга қисқариши кутилмоқда.
Қирғизистон «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилиши учун Хитой банкларидан кредит олиш ниятида. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 700 миллион долларга баҳоланган.
Мавзуга оид
15:18
«Қарз қопқони»: Хитой тасарруфига ўтган Шри Ланка порти
08:08 / 09.11.2024
Хитой Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари малакасини ошириш марказларини очади
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
17:44 / 08.11.2024